FSAMP лойиҳасининг муқаддимаси

Авиация хавфсизлиги самолётлар тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишончлилиги, учувчилар ва диспетчерлар компетенциялари, ер устида ва аэропортнинг хизмат кўрсатиш ишлари сифатига, террористик таҳдидларга қарши қандай кураш олиб борилиши, экипаж аъзолари йўловчилар томонидан тажовузкор ҳаракатларнинг юзага келиш муаммосини қай даражада уддалаши (air-rage), бу элементларнинг барчаси қандай тарзда бошқарилиши ва улар ўзаро қандай боғлиқлиги билан белгиланади. Бугунги кунда парвозлар хавфсизлигига ёндашиш мукаммалдир, у авиация хавфсизлиги бўйича амалдаги чора-тадбирлар мажмуига асосланиб, “машина-инсон-муҳит” ўзаро муносабатларининг бошқарувига мос равишдаги ёндашишни талаб қилувчи фаол тизимдир.

Read more


Авиация хавфсизлигига халқаро ёндашув

The Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотининг (ИКАО) “Global Aviation Safety Plan” режаси аъзо-давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон ва Россия томонларидан келишилган парвозлар хавфсизлигига ёндашувни белгилайди. Бу режага мувофиқ ҳар бир аъзо-давлатда 2025 йилгача Давлат хавфсизлик доиравий дастури (GASP) ташкил этилади деб кутилмоқда. GASP самарали хавфсизликни таъминлаш тўрт тизим асосидаги аниқ белгиланган ҳаркатлар доирасига эга:

  • хавфсизлик стандартларини бошқариш ва тавсия этилаётган тажрибани самарали ва мувофиқлашган ҳолда амалга ошириш (SARPs);
  • хавфсизлик соҳасидаги сиёсат, давлат хавфсизлиги дастурлари (SSP) ва хавфсизликни бошқариш тизимлари (SMS) таркибий қисмларини назорат қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартибларини ўзаро мувофиқлаштириш учун халқаро ва митақавий даражаларда ҳамкорлик қилиш;
  • авиация инфратизилмасига хизмат кўрсатиш, модернизациялаш ва янгилашга ҳамда бўлажак авиация мутахассисларини тайёрлашга инвестиция киритиш;
  • вужудга келадиган хавфсизлик муаммолари ва уларнинг олдини олувчи самарали чора-тадбирларни аниқлаш учун хавфсизликка оид маълумотлар алмашинувини таъминлаш, шу билан бирга бу турдаги маълумотларни зарурий даражада ҳимоялашни таъминлаш.

Read more


FSAMP лойиҳаси

Ўзбекистон ва Россия авиация соҳаси фаолияти таҳлил қилиш натижасида мутахассисларнинг фикрича “Ходимлар таълимини” ташкилот даржасида учувчилар таълими, инжиниринг ва аэрокосмик фаолият каби соҳаларда хавфсизликни бошқариш ва ходимларнинг ихтисослик даражасини ошириш тизимларини ишлаб чиқишга ёрдам бериш ҳал қилувчи устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланди.

Натижада Erasmus+ FSAMP лойиҳаси Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ҳукуматлари кўмаги билан Парвоз хавфсизлиги ва учиш яроқлилиги соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш мақсадида йўлга қўйилган. Бунга авиация соҳасининг хавфсизликни бошқариш доирасида иштирок фаолият кўрсатувчи шахсларнинг чуқур билимларни эгаллаш даражисини ошириш учун иштирокчи мамлакатлар (Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Буюк Британия, Испания ва Италия) олий ўқув юртлари ҳамкорлиги асос бўлди.

Read more


Erasmus+ ўзи нима?

Erasmus+ – олий ва касбий таълим, ёшлар ва спорт соҳаларида ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган Европа Иттифоқи дастури.