Авиация хавфсизлигига халқаро ёндашув

Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотининг (ИКАО) “Global Aviation Safety Plan” режаси аъзо-давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон ва Россия томонларидан келишилган парвозлар хавфсизлигига ёндашувни белгилайди. Бу режага мувофиқ ҳар бир аъзо-давлатда 2025 йилгача Давлат хавфсизлик доиравий дастури (GASP) ташкил этилади деб кутилмоқда. GASP самарали хавфсизликни таъминлаш тўрт тизим асосидаги аниқ белгиланган ҳаркатлар доирасига эга:

  • хавфсизлик стандартларини бошқариш ва тавсия этилаётган тажрибани самарали ва мувофиқлашган ҳолда амалга ошириш (SARPs);
  • хавфсизлик соҳасидаги сиёсат, давлат хавфсизлиги дастурлари (SSP) ва хавфсизликни бошқариш тизимлари (SMS) таркибий қисмларини назорат қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартибларини ўзаро мувофиқлаштириш учун халқаро ва митақавий даражаларда ҳамкорлик қилиш;
  • авиация инфратизилмасига хизмат кўрсатиш, модернизациялаш ва янгилашга ҳамда бўлажак авиация мутахассисларини тайёрлашга инвестиция киритиш;
  • вужудга келадиган хавфсизлик муаммолари ва уларнинг олдини олувчи самарали чора-тадбирларни аниқлаш учун хавфсизликка оид маълумотлар алмашинувини таъминлаш, шу билан бирга бу турдаги маълумотларни зарурий даражада ҳимоялашни таъминлаш.

GASP ИКАО “Иловалар”и, жумладан, “8-Илова - ҳаво кемаларининг учиш яроқлилиги”, “17-Илова - хавфсизлик” ва “19-Илова - Хавфсизликни бошқариш” каби иловаларида Парвозлар хавфсизлик давлат дастурлари ва Парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимлари учун талаблар ифода этилиб, улар миллий ва корпоратив даражаларда қандай қўлланлиши белгилаб қўйилган.

Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) Европа Иттифоқи муассасаси бўлиб, авиация хавфсизлиги масалалари бўйича тадқиқотлар ва таҳлиллар ўтказиш, хорижий операторларга рухсат бериш, Европа Иттифоқига мамлакатларига хавфсизлик ҳақида қонунчилик масалалари бўйича маслаҳат бериш, хавфсизлик техникаси, ҳаво кемалари ва уларнинг таркибий қисмларини сертификациялаш, дизайн, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларини тасдиқлаш қоидаларини амалга ошириш ва мониторинг ўтказиш учун масъулдир.

EASA тизимли ёндашувга эга. У хавфсизликни авиациянинг барча жиҳатларига таалуқли деб ҳисоблайди.  Учиш яроқлилиги (дастлабки ва узлуксиз), учишга оид операциялар ва ҳаво кемаси экипажини, аэродромларни, навигация ва ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимларини лицензиялашни амалга оширади. Гарчи Ўзбекистон ҳам, Россия ҳам EASA аъзолари бўлмасаларда, Европа Иттифоқида фаолият юритувчи авиакомпаниялар аввалгидек EASA қоидаларини қўллайдилар.

EASAнинг парвоз хавфсизлигига ёндашуви давлат хавфсизлик дастурларининг миллий ва умумевропа даражасида амалга оширилишини талаб қилади ҳамда қуйидагиларга асосланади:

  • сиёсат, мақсадлар ва вазифаларни аниқ белгилаш;
  • хавфсизлик бўйича хавф-хатарларни бошқариш;
  • хавфсизликни такомиллаштиришга қаратилган фаолият ҳақидаги маълумотларни назорат қилиш, йиғиш ва таҳлил этиш механизмларидан фойдаланиб хавфсизликни таъминлаш;
  • мутахассислар тайёрлаш ва коммуникация асосида хавфсизликни таъминлаш принципларига риоя қилиш.

Алоҳида операторлар, ишлаб чиқарувчилар, техник хизмат кўрсатиш ва ўқитиш бўйича ташкилотлар, аэропортлар ва қўллаб-қувватлаш хизмати тизимлари даражаларининг ҳар бири, умуман олганда, парвоз хавсизлиги давлат дастурига ўхшаш принципларга асосланган хавфсизликни бошқариш тизимига эҳтиёж сезади.

Мазкур принциплар авиация хавфсизлигига янги ёндашувни талаб қилади. Бошланғич ёндашув реактив бўлиб, бахтсиз ҳодисалар текширув бўлими томонидан ишлаб чиқилган қоидалар ва процедураларга, кейин эса уларни қўллашни назорат қилишга асосланган.

Бу ёндашув йигирманчи асрнинг охирги уч ўн йилликлари давомида бахтсиз ҳодисалар даржасини анча ва мунтазам камайишини таъминлаб, тарихан самарали эди. 2014 йилда EASA сўнгги йиллар давомида авиация хавфсизлигининг мунтазам яхшиланишини қайд этсада, бу соҳада хотиржамликка ўрин йўқ. EASA нинг таъкидлашича “2030 йилгача ҳаво трафигининг деярли 2 маротабага ортиши кутилмоқда, Европа Иттифоқида режалаштирилган йўловчи операциялари мобайнида бахтсиз ҳодисалар ўртача йиллик кўрсаткичи сўнгги йиллар давомида бирмунча барқарор қолиши ҳақиқат... янги ёндашувлар истиқболда авиация соҳасида хавфсизлик даражасини ошириш ва хавфсизликка оид мавжуд муваффақиятли чора-тадбирларни тўлдириш учун зарурдир”.

“Fly-by-wire” тизимини қисман киритиш оқибатида авиация соҳасидаги фаолият бир мунча мураккаблашишини эътиборга олган ҳолда диққатни кўпроқ инсон омили ва ташкилий жараёнларга қаратиш лозим. EASA нинг янги ёндашуви мукаммал бўлиб, у “машина-инсон-муҳит” ўзаро муносабатларини бошқаришга тизимли ёндашувни талаб этувчи авиация хавфсизлиги бўйича чора-тадбирларнинг амалдаги маълумотларига асосланган кучли ва фаол тизимдир.

Инсон омилининг аҳамиятини юқорида қайд этилган ўзгаришларнинг энг муҳим омили сифатида таъкидлаган ҳолда янги ёндашув ходимларни ваколатли ташкилотлар орқали жалб қилиш, хавфсизликни таъминлашга жавобгар мутахассисларни махсус тайёргарлик асосида билимларни чуқур эгаллашини таъминлаш, содир бўлган ҳодисалар ҳақида батафсил ҳисоботларга таяниб ҳақиқий хавфсизлик маданияти ва “адолатлилик маданиятини” шакллантиришга асосланади.

“Адолатлилик маданияти” инсон хатарли ҳаракатларининг фақат кичик қисми қасддан қилинишини эътироф этади ва бундай ҳолларда улар жазо чораларига лойиқлар. У ишонч муҳитини шакллантиришга асосланади, унда зарур бўлган хавфсизлик тўғрисидаги маълумотларни ошкор этишни рағбатлантириш ҳамда мақбул ва номақбул хулқ-атвор орасида аниқ чегараларни белгилаш керак.