FSAMP лойиҳаси

Ўзбекистон ва Россия авиация соҳаси фаолияти таҳлил қилиш натижасида мутахассисларнинг фикрича “Ходимлар таълимини” ташкилот даржасида учувчилар таълими, инжиниринг ва аэрокосмик фаолият каби соҳаларда хавфсизликни бошқариш ва ходимларнинг ихтисослик даражасини ошириш тизимларини ишлаб чиқишга ёрдам бериш ҳал қилувчи устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланди.

Натижада Erasmus+ FSAMP лойиҳаси Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси ҳукуматлари кўмаги билан Парвоз хавфсизлиги ва учиш яроқлилиги соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш мақсадида йўлга қўйилган. Бунга авиация соҳасининг хавфсизликни бошқариш доирасида иштирок фаолият кўрсатувчи шахсларнинг чуқур билимларни эгаллаш даражисини ошириш учун иштирокчи мамлакатлар (Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Буюк Британия, Испания ва Италия) олий ўқув юртлари ҳамкорлиги асос бўлди.

Лойиҳа парвоз хавфсизлиги, учиш яроқлилиги ва хавфсизликни бошқариш тизимларига эътибор қаратиш орқали илғор халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда ўқитишга ёндашувни уйғунлаштиришга кўмак беради. Мазкур жиҳатдан техник қарорлар асосида айрим анъанавий ўқитиш усулларидан хавфсизлик ва маданиятни рағбатлантириш усулларини қўллаган ҳолда сиёсат, ташкилий инфратузилма ва ҳисобот беришга мажбуриятни шакллантириш орқали хавфсизлик хавф-хатарларини бошқаришга тизимли ва бутун вертикал бўйлаб (юқори сатҳдан қуйи сатҳгача) бизнес ёндашувдан фойдаланишга ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.