FSAMP лойиҳасининг муқаддимаси

Авиация хавфсизлиги самолётлар тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишончлилиги, учувчилар ва диспетчерлар компетенциялари, ер устида ва аэропортнинг хизмат кўрсатиш ишлари сифатига, террористик таҳдидларга қарши қандай кураш олиб борилиши, экипаж аъзолари йўловчилар томонидан тажовузкор ҳаракатларнинг юзага келиш муаммосини қай даражада уддалаши (air-rage), бу элементларнинг барчаси қандай тарзда бошқарилиши ва улар ўзаро қандай боғлиқлиги билан белгиланади. Бугунги кунда парвозлар хавфсизлигига ёндашиш мукаммалдир, у авиация хавфсизлиги бўйича амалдаги чора-тадбирлар мажмуига асосланиб, “машина-инсон-муҳит” ўзаро муносабатларининг бошқарувига мос равишдаги ёндашишни талаб қилувчи фаол тизимдир.

Халқаро назорат органлари, шу жумладан Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (ICAO, ИКАО), Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) ва Федерал авиация бошқармаси (FAA) айни вақтда ҳукумат даражасида парвозлар хавфсизлиги бўйича дастурлар ва авиацияга оид ташкилотлар даражасида парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимларини (ПХБТ) ишлаб чиқиш ва жорий қилишни талаб қилмоқдалар.

“European Single Sky” ёки бошқа минтақаларга парвозларни амалга оширувчи Россия операторлари ИКАО ёндашувига амал қилишлари шарт. Росавиация 19-илова талабларига мувофиқ тижорат авиакомпаниялар, техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, аэронавигацион хизмат кўрсатиш, аэродром ва экспериментал ўқув марказларидан парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимлари қўллаш талабини қўяди.  Ўзбекистонда ҳам давлат авиация инспекцияси “Davavianazorat” Ўзбекистонда авиация соҳасида хавфсизликнинг мақбул даражасига эришиш учун “Парвозлар хавфсизлиги давлат дастури”ни амалга оширишга жавобгар ҳисобланади.