Лойиҳа ҳамкорлари

Кингстон университети (Лондон, Буюк Британия)


KUL - ташаббус киритувчи ва етакчи ҳамкор ҳисобланади, у ҳамкор олий ўқув юртларининг ўзаро муносабатларини таъминлаш орқали лойиҳани ўз вақтида ва самарали бошқаришга жавобгар. Ҳамкор иштирокчи олий ўқув юртлари томонидан дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда ўқув сафарларини ташкил этиш, ходимлар алмашинуви, профессор-ўқитувчилар таркибига ўқув дастурларини таништириш, талабалар алмашинуви ва ўқув дастурларинининг сифатли амалга оширилишини таъминлаш йўли билан профессор-ўқитувчилар таркиби ва институт ресурсларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш учун ўз академик тажрибасидан фойдаланади.

 


 

Рим Ла Сапиенца университети (Рим, Италия)


UNIROMA Pegasus уюшмаси иштирокчиси сифатида дастурларни жорий қилиш бўйича тажрибасини тақдим қилиш орқали парвозлар хавфсизлиги соҳасида алоҳида эътиборни ҳамкор олий ўқув юртларда ихтисослик ва ваколатлар даражасини оширишга қаратади. У ўқув сафарларини ташкил этиш, ходимлар алашиниши, профессор-ўқитувчилар таркибига ўқув дастурларини таништириш, талабалар алмашинуви йўли билан профессор-ўқитувчилар таркиби ва институт ресурсларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашади.

 


 

Валенсия политехника университети (Валенсия, Испания)


UPV хавфсизлик тизимларига асосли ва фаол ёндашувда етакчи омил сифатида тадқиқотлар бажариш ва маълумотларни таҳлил қилиш соҳасида ҳамкор олий ўқув юртларида ихтисослик ва ваколатлар даражасини оширишда муҳим вазифани бажаради. Ҳамкор замонавий энг янги тажрибаси билан барқарор ва изчил транс-интизомий ўқитиш дастурларини таъминлаш учун керакли бўлган ўзгаришларни киритади.

 


 

Ўзбекистон Миллий университети (Тошкент, Ўзбекистон)


NUUz Ўзбекистоннинг энг етакчи олий ўқув юрти сифатида таълим технологиялари соҳасида ўқитишнинг янги услубларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқиш, ўқув режалари ва қисқа муддатли курсларни ишлаб чиқиш, ишчи гуруҳларини ташкил этиш, тегишли ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва курсларни жорий қилиш каби муҳим вазифаларни бажаради. Ҳамкор лойиҳада янги ўқитиш дастурларини тарқатиш бўйича иштирок этади.

 


 

Тошкент давлат техника университети (Тошкент, Ўзбекистон)


TSTU Ўзбекистон олий ўқув юртларининг лойиҳадаги иштирокини мувофиқлаштириш ва мамлакатда лойиҳа ҳамкорларини жалб қилишига жавоб беради. Самолётларга техник хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва аэропорт хизматлари соҳаларида ўқитиш дастурларини тузишда ўз ҳиссасини қўшади. Ҳамкор янги ўқитиш дастурини тарқатиш бўйича лойиҳага манфаатдор томонларни жалб қилишда ҳал қилувчи вазифани бажаради.

 


 

Авиация бош маршали Б.П. Бугаев номидаги Ульяновск фуқаролик авиацияси институти (Ульяновск, Россия)


UVAU Россия олий ўқув юртларининг лойиҳадаги иштирокини мувофиқлаштиришга жавобгар. Учувчилар ва экипаж аъзоларини тайёрлаш соҳасида Россиянинг етакчи олий ўқув юртларидан бир сифатида ўқув курсларини ишлаб чиқишда инсон омили, инсон ва механизмлар ўзаро муносабати, авиацион хавфсизликни бошқариш, авиацион ҳодисаларини текшириш, ходимлар тайёрлаш, авиация тиббиёти каби соҳаларда ўз ҳамкорлик ҳиссасини қўшади. Ҳамкор янги ўқитиш дастурини тарқатиш бўйича лойиҳага манфаатдор томонларни жалб қилишда ҳал қилувчи вазифани бажаради.

 


 

Академик С.П. Королёв номидаги Самара давлат аэрокосмик университети (Миллий илмий текшириш университети) (Самара, Россия)


SSAU муҳандислар ва хизмат кўрастиш ходимларини тайёрлаш бўйича Россиянинг етакчи марказларидан бири сифатида дастурни амалга оширда инсон ва механизмлар ўзаро муносабатлари, учиш аппаратлари ва тизимлари хавфсизлигини баҳолаш, авиацион техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, авиация дизайни, ишлаб чиқариш ва хавфсизлик тизимлари соҳаларида ўз ҳиссасини қўшади. Ҳамкор янги ўқитиш дастурини тарқатиш бўйича лойиҳага манфаатдор томонларни жалб қилишда ҳал қилувчи вазифани бажаради.

 


 

Москва энергетика институти (Москва, Россия)


MPEI манфаатдор томонларни, хусусан Москвада жойлашган назорат қилувчи идораларни лойиҳага жалб қилишида муҳим вазифани бажаради. Парвоз хавфсизлик тизимлари доирасида ходимларни тайёрлаш бўйича етакчи марказ сифатида ҳамкор инсон ва механизмлар ўзаро муносабатлари, учиш аппаратлар ва тизимлари хавфсизлигини баҳолаш, авиацион техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, авиация дизайни, ишлаб чиқариш ва хавфсизлик тизимлари соҳаларида ўз ҳиссасини таъминлайди. Ҳамкор янги ўқитиш дастурини тарқатиш бўйича лойиҳада муҳим ўринга эга.

 


 

Узоқ Шарқ федерал университети (Владивосток, Россия)


DVFUтаълим технологиялари соҳасида Россиянинг етакчи олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади ва унинг ҳиссаси қуйидагилардан иборат: авиация дизайни, учиш яроқлилиги ва парвоз хавфсизлигининг барча жиҳатларини ўзи ичига олувчи сифат менеджменти. Ҳамкор янги ўқитиш усулларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш соҳасида ҳамда янги ўқитиш дастурини тарқатиш бўйича лойиҳада ҳал қилувчи вазифани бажаради.